Yo'riqnoma
Препаратнинг савдо номи
Ренгалин
Дори шакли
шимиш учун гомеопатик таблеткалар
Таркиби (1 таблетка учун)
фаол моддалар:
Брадикининга аффин тозаланан антителалар – 0,006 г*;
Гистаминга аффин тозаланан антителалар – 0,006 г*;
Морфинга аффин тозаланан антителалар – 0,006 г*. ёрдамчи моддалар: изомальт, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, сувсиз лимон кислотаси, натрий цикламати, натрий сахарини.
* мувофиқ равишда 10012, 10030, 10050 марта суюлтирилган субстанциянинг сувли-спиртли фаол аралашмалари кўринишида изомальтатга суртилади.
Таърифи
ясси цилиндрик шаклли, фаскали, ясси бир томонида рискали, бутун қиррали; оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар.
Рискали ясси томонидан MATERIA MEDICA, бошқа ясси томонида RENGALIN ёзуви туширилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи
йўталга қарши бошқа препаратлар.
АТХ коди
R05DB
Фармакологик хусусиятлари
Тажриба орқали исботланганки, препаратнинг таркибий моддалари эндоген регуляторларнинг тегишли рецепторлари: морфинга зиддий таналар – опиат рецепторлари; гистаминга зиддий таналар – H1-гистамин рецепторлари; брадикининга зиддий таналар – брадикининнинг B1-рецепторлари билан лиганд-рецепторли ўзаро таъсири фаоллигини модификациялайди; бунда, таркибий моддаларнинг бирга қўлланилиши йўталга қарши самаранинг кучайишига олиб келади.
Йўталга қарши таъсирдан ташқари, мажмуи препарат ундаги таркибий моддалар ҳисобига яллиғланишга қарши, шишишга қарши, антиаллергик, спазмолитик (гистаминга зиддий таналар, брадикининга зиддий таналар) ва оғриқсизлантирувчи таъсир этади (морфинга зиддий таналар).
Ренгалин мажмуи препарати гистаминга боғлиқ Н1-рецепторлари фаоллашуви ва брадикининга боғлиқ B2-рецепторлари фаоллашувини модификациялаш ҳисобига чўзинчоқ миянинг йўтал маркази қўзғалувчанлигини танлаш асосида пасайтиради, йўтал рефлексининг марказий бўғинларини тўхтатади. Таламусда оғриқни сезувчанлик марказларини бартараф этган ҳолда, оғриқ импульсларининг бош мия қобиғига узатилишини блоклайди. Тўқима ва плазма альгогенлари (гистамин, брадикинин, простагландинлар ва б.) бўшатилиши камайиши оқибатида сиртдан оғриқ импульсацияси оқимини сусайтиради. Наркотик анальгетиклардан фарқли равишда, нафас сиқилишини, дори препаратларига боғлиқликни пайдо қилмайди, наркоген ва ухлатадиган таъсирга эга эмас.
Бронхоспазмни камайтирган ҳолда, ўткир даражали фарингит, ларингит ва бронхит намоён бўлишини енгиллаштиради. Гистамин ва брадикинин синтезига таъсири ҳамда бўлиқ ҳужайралардан гистамин ва брадикинин бўшатилиши ҳисобига аллергик реакцияларнинг тизимли ва маҳаллий симптомларини бартараф қилади. Фармакокинетикаси
Замонавий физика-кимёвий таҳлил усуллари сезувчанлиги (газ-суюқлик хроматографияси, юқори самарали суюқлик хроматографияси, хромато-масс-спектрометрия) Ренгалин препарати амалдаги моддаларининг биологик суюқликлар, аъзолар ва тўқималардаги таркибини баҳолаш имконини бермайди, бу фармакокинетикани техник жиҳатдан ўрганиш имкониятини қолдирмайди.

Қўлланилиши
Ренгалин катта ёшдаги пациентларда ҳамда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги болаларда қўлланилиш учун мўлжалланган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияда қуруқ ва балғамли йўтал, ўткир фарингит, ларинготрахеит, ўткир обструктив ларингит, сурункали бронхит ҳолатларида ҳамда юқори ва қуйи нафас йўлларининг бошқа юқумли-яллиғланишли ва аллергик касалликларида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
Таблеткадаги ўйиқли чизиқлар уни қисмларга бўлиш учун мўлжалланмаган.
Ичга қабул қилинади. Бир марта қабул қилиш учун – 1 та таблетка (оғизда тўлиқ эриб кетгунгача ушлаб турилади). Овқатланиш вақтидан ташқари, суткада 3 маҳал 1-2 тадан таблетка қабул қилинади. Дастлабки уч кундаги аҳволнинг оғирлик даражасига қараб, қабул қилишни такрорлаш тезлиги суткада 4-6 маҳалгача оширилиши мумкин.
Терапиянинг давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлади ва даволовчи шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари
Препаратнинг таркибий компонентларига юқори индивидуал сезувчанлик реакциялари пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таркибий компонентларига юқори индивидуал сезувчанлик. Ренгалин самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмаслиги туфайли 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори препаратлари билан номувофиқлик ҳолатлари ҳозирги вақтгача қайд этилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Ренгалин препарати қўлланилишидан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва лакткация даврида қўлланилиши
Ренгалин препаратининг ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиш хавфсизлиги ўрганилмаган. Препаратни қабул қилиш зарур ҳолларда, “фойда-хавф” нисбати ҳисобга олиниши керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ренгалин транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли механизмлардан фойдаланиш қобилиятига таъсир этмайди.

Дозани ошириб юбориш
Доза ошириб юборилган ҳолатда препарат таркибига кирувчи ёрдамчи моддалар билан боғлиқ диспепсик ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 10 тадан таблетка поливинилхлорид плёнка ва алюминий фольгадан тайёрланган контур ячейкали ўрам идишга жойлаштирилади.
2 тадан контур ячейкали ўрамда давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўлланилишга доир йўриқнома билан бирга картондан тайёрланган қутичага жойлаштирилади.

Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан берилиш тартиби
Рецептсиз.
Қайд этиш гувоҳномаси берилган юридик шахс
«НПФ «МАТЕРИА МЕДИКА ХОЛДИНГ» МЧЖ;
Россия, 127473, Москва ш., “3-Самотечний” кўчаси, 9-уй.
Тел./факс: +7 (495) 684-43-33.
«Бевосита линия» телефон рақамлари: +7 (495) 681-09-30, +7 (495) 681-93-00.
E-mail: hotline@materiamedica.ru

Дори препарати ишлаб чиқариладиган жой манзили
Россия, 454139, Челябинск ш., Бугурусланская кўчаси, 54-уй.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори препаратларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«НПФ «МАТЕРИА МЕДИКА ХОЛДИНГ» МЧЖ ваколатхонаси;
Ўзбекистон Республикаси, 100090, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Таробий кўчаси, 11-уй.
Тел.: +998712544057.
E-mail: uz@dep.materiamedica.ru